Телефон: +998 71 239 58 73
Адрес: Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 43-уй
Веб-сайт: www.argos.uz
давлат фуқаролик хизмати трансформасиясининг ғоявий платформасини, уни ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги муаммолар ва таҳдидларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
инсон ресурсларини ривожлантиришнинг очиқлик, профессионаллик ва ҳисобдорлик тамойилларига асосланган инновацион усулларини жорий этиш;
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ўлчанадиган индикаторлари (энг муҳим кўрсаткичлари) тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантириш;
малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
энг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш;
давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касб этикаси, коррупцияга тоқатсиз муносабатни ва унга қарши курашиш маданиятини шакллантириш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникасия технологияларини жорий этиш ва уни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг иш берувчилар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш.
Телефон: +99871 239-12-15
Манзил: 100163, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 43
Веб-сайт: http://www.isrs.uz/
Асосий тадқиқот йўналишлари
Институт ахборот-таҳлилий ва илмий-тадқиқот фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар:
- Ўзбекистоннинг ички хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашнинг долзарб масалалари;
- Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалалари, минтақа мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари;
- халқаро хавфсизлик ва глобал ривожланишнинг бугунги тенденциялари, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик истиқболлари.
Институт фаолияти
СМТИ ўз фаолияти давомида қуйидагиларни амалга оширади:
- тадқиқот йўналишлари бўйича халқаро анжуманлар, мавзули давра суҳбатлари ва илмий-амалий семинарлар ўтказиш;
- Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари, Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро ҳамкорлиги истиқболлари борасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати йўналишларига оид давлат дастурлари, концептуал ҳужжатлар ва қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот, таҳлилий институтлари ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш;
- Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий диломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, шунингдек, хорижий таҳлилий ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Телефон: +99871 202 08 98
Манзил: Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73а-уй (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг биноси орқасида жойлашган бино)
Веб-сайт: https://biznesvakil.uz/
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш;
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Телефон: +99871 232-60-71
Манзил: Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45
Веб-сайт: https://dba.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари:
ҳозирги замон ижтимоий-иқтисодий шароитларида ишлаш учун бошқарув кадрларининг касбий тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган олий касб таълими дастурлари бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
тингловчиларда давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва «электрон ҳукумат» тизимлари соҳасида мустаҳкам билимларни, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усулларини, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ушбу асосда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш учун буюртмаларнинг йиллик аниқ мақсадли портфелини шакллантириш;
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун потенциал номзодларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, битирувчиларнинг касбий ўсишини мунтазам мониторинг қилиб бориш;
ёшлар муаммоларининг мунтазам ўрганилишини, ўқув, ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилишини таъминлаш ва ёшларнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш;
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг, сиёсий партиялар аъзоларининг ўқитилишини ташкил этишга кўмаклашиш ва услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларини ўқитиш курсларини ташкил этиш;
давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда жамоат ташкилотларида кадрлар билан таъминланганлик ҳолати ва сифати бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, уларнинг кадрлар захирасини шакллантириш, раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш, давлат ва жамият бошқарувининг кадрлар салоҳияти мониторингини ташкил этиш услубиятларини ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
давлат ва жамият бошқарувининг долзарб масалалари юзасидан ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ва шу асосда республикада бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ўқув ва илмий-методик ишларга чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, контракт асосида маслаҳатлашувлар ўтказиш, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва ҳамкорлик қилиш.
Телефон: +99871 237-38-13
Манзил: Тошкент ш., Мовароуннахр кўчаси 24-уй
Веб-сайт: www.islomkarimov.uz
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, давлатчиликни қуришга қўшган улкан ҳиссасини ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш;
Ислом Каримовнинг буюк шахс, эркин фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат асосчиси ва бунёдкори сифатидаги ҳаёти ва серқирра фаолиятини ўрганиш;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшларимизни, шунингдек, хорижий меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши ва мустаҳкамланиши тарихи билан таништириш;
ёш авлод орасида тарихий билимларни ва сиёсий маданиятни ошириш, уни ватанпарварлик рухида тарбиялаш;
Ислом Каримов меросини тадқиқ этиш юзасидан илмий-тадқиқот, таълим ва маънавий-маърифий фаолиятни йўлга қўйиш;
конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоблар, каталоглар, буклетлар, кўрсаткичлар ва бошқа материаллар нашр этилиши, тарқатилишини ташкил этиш;
Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига тегишли коллекциялар ва ашёларни сақлаш, ҳисобга олиш, экспонатга қўйиш;
музейнинг коллекциялари ва ашёлари маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва янгилаш, шунингдек, музейнинг бутун фонди реестрини, йўл кўрсаткичини, каталоглаштириш ишларини ташкил этиш;
музейнинг коллекциялари ва ашёларини босма ва электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ёдгорлик мажмуаси фаолиятига бағишланган ҳар чораклик ахборот бюллетенини нашр этиш, шунингдек, мажмуа фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, реклама маҳсулотлари ва бошқа материаллар ишлаб чиқариш.
Телефон: 0-800-210-00-00
Веб-сайт: www.pm.gov.uz
аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён – мурожаатлар) билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш;
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига (бундан буён – давлат органлари) ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;
Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали ўтказиш;
Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиниши бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш ва юритиш йўли билан мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.
Телефон: +998 71 203-03-08
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107Б
Веб-сайт: https://asr.gov.uz
тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш;
мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, ҳудудлар ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
халқаро методлардан фойдаланган ҳамда мунтазам сўровлар ўтказган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини шакллантириш ва доимий юритиш, шу асосда давлат органларининг инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг лойиҳа офиси ишини ташкил этиш;
инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш, йирик стратегик муҳим ва юқори самарадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқиш, шунингдек, уларни янада қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятини янада ошириш стратегияси ва сиёсатини белгилаш, эркин иқтисодий зоналардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ислоҳ қилиш, шунингдек, ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича стратегик вазифаларни амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва экспертларни жалб қилиш;
иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилишнинг муҳим тизимли муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида давлат органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг самарали ҳамкорлиги учун эксперт майдончаларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасида инвестиция форумларини ўтказишни ташкиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, шу жумладан эксперт-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ва уларни ўтказиш якунлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
қўшилган қиймат занжирларини, шу жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш асосида интеграция қилиш имкониятларини яратиш учун минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ташаббуси билан чиқиш;
ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш самарадорлигини манзилли мониторинг қилиш, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий муносабатлар ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
давлат органларида маъмурий тартиб-таомилларни таҳлил қилиш ва иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги стратегик ташаббусларни амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш.
Телефон: +99871 207-99-95
Манзил: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй
Веб-сайт: www.aoka.uz
фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа-бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш, шунингдек, инвестициялар жалб этиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илгари суриш ва ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга улар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда, давлат хизматчиларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини сингдиришда, шу жумладан, уларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўйича бўлинмалари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш орқали кўмаклашиш;
мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, инвестициялар киритиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун яратилган қулай шароитларни, аввало хорижий ишбилармон доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари орасида тарғиб этиш ва кенг хабардор қилиш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
тармоқ корхоналарининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
китоб нашр этиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб мутолааси маданиятини ошириш, хорижда ўзбек адабиётини тарғиб қилиш соҳасида дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек тармоқнинг муҳандислик-техник мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
республика ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ҳамда ахборот соҳасидаги хатар ва таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб равишда курашиш чораларини кўриш.
Телефон: +998 78 150-0202
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Новза кўчаси, 6-уй
Веб-сайт: www.cer.uz
чуқур ўрганилган, шу жумладан ривожланган хорижий мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг стратегик йўналишлари, хусусан, иқтисодиёт, молия, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳада бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муҳим тизимли муаммоларни глобал ва минтақавий хавф-хатарлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг самарали тармоқлараро ва идоралараро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ресурслари ва маблағларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал қилиш ёки устувор стратегик вазифаларни амалга оширишнинг энг мақбул йўлларини топиш учун самарали сафарбар этиш, бирлаштириш ва улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иқтисодий моделлаштиришнинг замонавий воситаларини қўллаш орқали ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат чора-тадбирларининг сценарийлари ва натижаларини таҳлил қилиш;
ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалаларини ўрганиш, республика минтақаларининг рақобатдаги устунлиги, шунингдек, мавжуд салоҳияти, ресурслари ва захираларидан самарали фойдаланишдан келиб чиққан ҳолда уларни ривожлантириш ва ихтисослаштиришга стратегик ёндашувларни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган ташаббуслар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага таъсирини баҳолашни ташкил этиш, уларни тузатиш бўйича таклифлар бериш;
иқтисодиётга нисбатан бошқарув юкини мақбуллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳада ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари сифатини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасига эксперт, ахборот-таҳлилий ва бошқа техник ёрдам материалларини умумлаштириш ва уларни самарали амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
маҳаллий ва хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини оммавий ахборот воситалари, конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларда очиқ муҳокама қилишни ташкил этиш;
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари юзасидан халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий илмий марказлар ва экспертлар билан ҳамкорлик қилиш ва ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг самарали чора-тадбирлари бўйича таклифлар киритиш.
Телефон: +99871 236-27-43
Манзил: Тошкент ш, С.Азимов кўч-65
Веб-сайт: www.apgmu.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси қонунда белгиланган тартибда юқори малакали диагностика, даволаш-профилактика, болалар, сиҳатгоҳ-курорт ёрдамини кўрсатадиган, тиббий экспертизалар ўтказадиган, тиббий ва фармацевтик ёрдамни ташкиллаштирадиган ҳамда унга бириктирилган ҳудудда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мустақил таркибий бўлими ҳисобланади.
Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида тиббий, санитар-эпидемиологик, дорихона, сиҳатгоҳ-курорт ташкилотлари ва бошқа ёрдамчи муассасалар (Махсус транспорт билан таъминлаш бошқармаси, Моддий техник базани ривожлантириш бошқармаси, «Ўзбекистон» АЖ)ни ўз ичига олади.
Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
бириктирилган контингент, жумладан жойлардаги ижро ҳокимияти органларига кафолатли ва сифатли тиббий ва сиҳатгоҳ-соғломлаштириш хизматларни ташкиллаштириш ва тақдим этиш;
Бош бошқармага бўйсунувчи ташкилотларда ташкилий-услубий ишларни ўтказиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
муаммо ва камчиликларнинг изчил таҳлиллари асосида барча турдаги тиббий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, касалликларни олдини олиш, диагонстикалаш ва даволаш бўйича илғор халқаро тажриба, илм-фан ютуқлари, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва телетиббиёт имкониятларини жорий қилиш;
бириктирилган болалар контингентига педиатрик ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ва такомиллаштириш;
қўшма маслаҳатлар, консилиумлар ва мураккаб оператив аралашувларини амалга ошириш мақсадида республикадаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, махсус республика даволаш-профилактика муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, жумладан тегишли хорижий тиббиёт ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.