icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Халқ дeпутатлари Сурхондарё вилояти Кeнгашининг навбатдан ташқари сeссияси

16.12.2016

16 декабрь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, истиқболли янги саноат объектлари барпо этиш, ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президент Сурхондарё вилоятида эришилаётган ютуқ ва марраларни атрофлича таҳлил қилар экан, қуйидаги рақам ва далилларга алоҳида эътибор қаратди.

Сурхондарё вилоятининг тупроғидан, қуёшли иқлимидан оқилона фойдаланиш керак. Вилоятда 2019-йилгача босқичма-босқич 26 минг 800 гектар, жумладан, 2017-йилда 18 минг гектар пахта майдонлари қисқартирилади. Унинг ўрнига мева-сабзавот этиштирувчи фермер хўжаликлари ташкил қилинади.

Юртбошимиз мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, фермерлик ҳаракатининг аҳамияти катта эканини алоҳида таъкидлади.

Президент вилоятда эришилган ютуқларни қайд этиш билан бирга йўл қўйилган айрим камчилик ва нуқсонлар, мавжуд муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Т.Мамараимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига кўра Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Эркин Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда сўзга чиққан Шеробод тумани ҳокими Абдураҳим Эшмуродов, “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлими раисининг ўринбосари Орзуқул Соатов, Термиз давлат университети профессори Сайфулла Турсунов, Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри бош режиссёри Мансур Равшанов ва бошқалар Президент нутқида баён этилган танқидий фикрлардан зарур хулосалар чиқариб, кўрсатиб ўтилган камчилик-нуқсонларни бартараф қилиш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифаларни муваффақиятли адо этиш учун бутун Сурхондарё аҳли астойдил меҳнат қилиши ва кўзланган марраларга албатта эришишини таъкидладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo