icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви

26.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Россия Федерацияси Президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди.

Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди.

Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲга раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини таъкидлади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик аъзо давлатларни узвий боғлаб туриши, ушбу учрашув алоқаларга янги суръат бағишлашини қайд этди.

2018 йил Россияда бўладиган воқеалар муҳим аҳамиятга эга экани, Президент сайловида Россия халқи муносиб номзодга овоз беражаги таъкидланди.

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Маълумки, Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликда фаол иштирок этиб келмоқда. Президентимиз шу йил 10-11 октябрь кунлари Сочи шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди. 3 ноябрь куни пойтахтимизда Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатимизнинг ташқи сиёсатидаги устуворликлар ҳам айтиб ўтилди. Мамлакатимиз, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги билан алоқаларни янги босқичда давом эттираётгани таъкидланди. “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” тамойили асосида қўшни давлатлар билан муносабатлар мустаҳкамланди. Бу Ҳамдўстлик доирасидаги алоқалар ривожида ҳам муҳим ўрин тутади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo