 
        
        
            
        
    
        
                            Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди                        
                    20.01.2018
 
                    
                    
                    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли қисмга ташриф буюрди. Мамлакатимиз Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида қўйилган вазифалар ижросининг бориши билан танишди. Ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитларини кўздан кечирди.

 
                             
                             
                            
