icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилди

15.03.2018

“Остона-опера” театрида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегацияси раҳбарлари иштирок этди.

Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши муносабати билан давлатимиз раҳбари ва бутун халқимизни табриклади. 

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг биринчи даражали "Дўстиқ" ордени билан мукофотлади.

Давлатимиз раҳбари яхшилик ва аҳилликнинг тимсоли бўлган халқларимиз дўстлигини, аждодларимиз меросини асраш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, кейинги пайтларда томонларнинг сиёсий иродаси ва муштарак интилишлари туфайли қардошлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида улкан натижаларга эришилди. 

Тарихан бирлигимиз, маънан яқинлигимиз бугунги замоннинг мураккаб масалаларини ҳамкорликда ҳал қилиш, янги авлодлар келажагини биргаликда бапро этишимизга ёрдам беради. Биз минтақамизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши учун умумий уйимизни, фарзандларимизни келишмовчилик ва бошбошдоқликдан асрашимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили дастури доирасида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Олмаота шаҳрида Ўзбек адабиёти кунлари ўтказилади. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Чимкент шаҳрига сафар қилади. Остона шаҳрида Ўзбек аёллар миллий либослари ва халқ амалий санъати кўргазмаси ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилади. 

Мамлакатимиз фольклор жамоаларининг Туркистон шаҳрига, Республика ёш томошабинлар театри жамоасининг Олмаота шаҳрига ижодий сафари кўзда тутилган. Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари, бадиий жамоалар ва эстрада ижодкорлари иштирокидаги “Ош фестивали” режалаштирилган.

Остона шаҳрида “Ўзбекистон йили”нинг ёпилиш маросимига бағишланган тантанали концерт дастурида икки халқ санъат усталари ва ижрочи ёшлар қатнашади. 
Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар халқларимиз бирлиги, маданий яқинлиги яна бир бор яққол намоён бўлди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo