icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади

17.05.2018

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман.

Америка халқи номидан Президент Мирзиёевга унинг Оқ уйга амалга оширган тарихий ташрифи учун миннатдорлик билдираман. Марказий Осиёда мураккаб масалалар ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар пайдо бўлаётган бир пайтда мулоқотимиз стратегик шериклигимизни янгилашга ёрдам берди. Мен Американинг минтақадаги таъминот йўлларини қўллаб-қувватлаш учун Президент Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва Афғонистон билан алоқаларни яхшилашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни сармоялашга бўлган сафарбарлиги учун у раҳбарлик қилаётган мамлакатга ҳурматимни изҳор қиламан.

Президент Мирзиёев мени ишонтириб таъкидладики, Ўзбекистонда катта мақсадларни кўзловчи ислоҳотлар дастури бардавом ва муқаррардир. Мен аминманки, Президентнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратаётган эътибори унинг халқи ҳаётини янада улкан фаровонлик ва барқарорликка етаклайди. Биргаликда биз Ўзбекистонда ҳисобдорлик ва шаффофлик масалаларини янада яхшилай оламиз. Бу эса Америка компанияларининг фаолияти учун замин ҳозирлаб, мамлакатларимиздаги бандликни оширишга ёрдам беради. 

Мелания ва мен Президент Мирзиёев ва Биринчи хоним Зироат Мирзиёевага Америка Қўшма Штатларига қилган унутилмас ташрифлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Биламан, бу янгиланган ҳамкорлигимиз ва бизнинг икки мамлакат олдидаги янада ёрқин келажакнинг бошланиши холос.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo