icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

09.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Хитойнинг Циндао шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди. 

Давлатимиз раҳбари Владимир Путинни Россия Президентлигига қайта сайлангани билан яна бир бор табриклаб, Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзгармас йўналиши эканини таъкидлади. 

Бир йилда 70 та делегация ташрифи амалга оширилгани, 21 марта ҳудудлараро учрашувлар ўтказилгани алоқаларнинг бугунги суръати ва миқёсидан далолат беради. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлашҳажми 40 фоиздан зиёд ўсган. Ҳали олдинда яна йирик лойиҳаларимиз кўп, деди Шавкат Мирзиёев. 

Россия Президенти давлатимиз раҳбари билан учрашувдан мамнунлигини таъкидлаб, мамлакатларимиз ҳамкорлигида кўплаб самарали лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди. 

Ўтган йили Россияга ташрифингиздан кейин ҳаммаси ижобий томонга ўзгарди. Сизнинг ташаббусингиз билан чегаралардан ўтишда «яшил йўлак» ташкил этилгани натижасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш қарийб 36 фоиз ошди. Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, деди Владимир Путин. 

«Лукойл» компанияси Ўзбекистонга 7 миллиард доллар инвестиция киритгани, жорий йил апрелда Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилгани қайд этилди.  

«Росатом» Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси билан энергетика соҳасида шериклик ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олингани таъкидланди.  

Жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга олий даражадаги ташриф кутилмоқда. Шунингдек, Тошкентда илк бор Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Учрашувда ушбу муҳим тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш, бунинг учун вазирлик, компания ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди. 

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Ўзбекистон ва Россия икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида стратегик шериклик муносабатлари ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo