icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди билан учрашди 

09.06.2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Циндао саммити доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.  

Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон халқини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўла аъзо бўлгани, ШҲТ давлат раҳбарлари учрашувида янги мақомда қатнашаётгани муносабати билан табриклади.  

Шавкат Мирзиёев мазкур учрашув аввал эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.  

Нарендра Моди Ўзбекистон Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзоликка қабул қилинишини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳам ўзаро, ҳам минтақавий миқёсда ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини қайд этди.  

Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, инновация ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм каби йўналишларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.  

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Икки давлат ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo