icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда

24.08.2018

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг кенг доирадаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон делегациялари аъзолари, Жамғарма бошқаруви вакиллари иштирок этди. 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

“Қарийб ўн йиллик танаффусдан сўнг ўтаётган  Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг бугунги тарихий мажлиси ташкилот фаолиятида янги саҳифа очади, Марказий Осиёда минтақавий шерикликка катта суръат бағишлайди. Биз бу борадаги ўзаро ҳамкорликка қатъий тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Орол денгизи қуришининг оқибатлари тобора чуқурлашаётгани, Оролбўйи атрофидаги ҳудудлар чўлланиши давом этаётгани таъкидланди. Сув ресурслари танқислиги, ер деградацияси, биохилма-хилликнинг камайиши ва бошқа жиддий иқлим ўзгаришлари кузатилаётганига эътибор қаратилди.  

“Шу боис бугунги учрашувимиз жуда муҳим. Ушбу ҳалокат оқибатларини енгиб ўтиш ва Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, мамлакатларимиз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур.  

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бу борадаги ягона минтақавий ташкилотдир. У мамлакатларимиз ҳамкорлигининг таъсирчан механизмига айланиши мумкин.

Ишонаманки, ташкилот доирасида минтақанинг барча мамлакатлари манфаатлари ўртасида мувозанатга эриша оламиз. Зеро, умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари. 

Президентимиз Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудга инновацион ечимлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва бошқа масалалар бўйича муҳим таклифларни илгари сурди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo