icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан Жаноби Олийларига

30.01.2017

Жаноби Олийлари!

Мамлакатларимиз ҳамкорлиги тарихидаги муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқи номидан Сизни ва бутун Жанубий Корея халқини самимий табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди. 

Бугунги кунда стратегик шериклик даражасига кўтарилган мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар минг йиллик тарихга эга экани ва халқларимиз ўша даврлардаёқ Буюк ипак йўли орқали дипломатик, савдо ва маданий алоқаларни йўлга қўйганини юксак қадрлаймиз. 

Айни пайтда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳурмат ва ҳамжиҳатлик анъаналарига асосланган алоқалар ҳар икки томоннинг сиёсий хоҳиш-иродаси туфайли мустаҳкам ва ўзаро манфаатли хусусият касб этди. 

Катта иқтисодий, интеллектуал ва индустриал-техник салоҳиятга эга, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида муҳим ўрин тутаётган Корея Республикаси Ўзбекисон Республикаси давлат мустақиллигига эришгандан сўнг ўтган вақт мобайнида мамлакатимиз учун ишончли ва узоқ муддатли шериклардан бирига айланди. 

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ҳамкорликнинг муҳим асосларини янада мустаҳкамлаш, олий даражадаги очиқ ва ишончли сиёсий мулоқотларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида кенг ҳамкорлик қилиш ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ютуқларга эришганини мамнуният билан таъкидлашни истардим. 

Ўзбекистон Корея Республикасининг тинчликпарвар ва ҳар томонлама пухта ўйланган ташқи сиёсатини, Корея ярим оролида тинчлик, хавфсизликни таъминлаш, уни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини изчил қўллаб-қувватлайди. 

Сизнинг 2016 йил май ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиб, Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуасини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этганингизни мамнуният билан эслайман. Ушбу мажмуани биз самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин рамзи ва кейинги бунданда йирик ва муҳим лойиҳалар учун андоза сифатида қабул қиламиз. 

Яқинда телефон орқали мулоқотимиз чоғида Корея Республикаси ҳукумати ва ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан Жанубий Корея муносабатларини турли йўналишлар бўйича янада кенгайтириш, икки томонлама стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида янги имкониятларни ишга солишга тайёр эканига яна бир бор амин бўлганимни алоҳида таъкидламоқчиман. 

Сизни яна бир бор ишонтириб айтаманки, шахсан мен ва Ўзбекистон ҳукумати Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдориман. 25 йил давомида айнан мана шу соҳаларда ҳамкорлигимиз муттасил ривожланди. Энергетика, кимё, тўқимачилик, автомобиль саноати, инфратузилма, транспорт, "электрон ҳукумат" ва телекоммуникациялар соҳасида ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли юқори технологик инвестиция лойиҳалари бунинг ёрқин тасдиғидир. 

2016 йил Сеулда ўтказилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлиси ва икки давлат молия вазирларининг учрашуви қатор истиқболли соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини мувофиқлаштириш имконини берди. 

Маданий-гуманитар алоқалар ҳам жадал ривожланиб, халқларимиз ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида диққатга сазовордир. Жорий йилда саховатли Ўзбекистон заминида яшаётганининг 80 йиллигини нишонлайдиган корейс диаспораси мамлакатларимиз ўртасида дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва халқларимизни бир-бирига яқинлаштиришда алоҳида ўрин тутади. 

Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида йўлга қўйилган ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш мақсадида ишончли ва амалий мулоқот ҳамда ҳамкорлик бардавом бўлишига ишонаман. 

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Хван Гё Ан Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик, улкан муваффақият, Корея Республикаси халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман. 

Самимий эҳтиром билан, 

 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo