icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент “Huawei” компаниясининг Инновациялар марказида бўлди

25.04.2019

Президент Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида 25 апрель куни “Huawei” компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди. 
 
“Huawei Technologies” рақамлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида дунёдаги энг йирик компаниялардан биридир. Инновацион ахборот маҳсулотлари ва ечимлари, маълумот узатиш тизимлари, оптик қурилмалар, роутерлар, тармоқ ускуналари, маълумот марказлари, истеъмолчилар учун смартфонлар, планшетлар, компьютерлар, маиший электр жиҳозлари ишлаб чиқариш компания фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади. 
 
Ўзбекистонда “Huawei” компанияси билан биргаликда телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш, мобил алоқа операторлари ва  провайдерлари тармоқларини ривожлантириш, оптик толали алоқа линиялари ёрдамида юқори тезликда маълумотлар узатиш технологияларини ишга тушириш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилган.  
   
Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб “Huawei” компаниясининг энг сўнгги технологик ечимлари ва маҳсулотлари намуналари билан танишди.

Компания асосчиси Жэн Чжэнфэй билан мамлакатимизда “Хавфсиз шаҳар”, “Электрон ҳукумат” ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президентимиз компаниянинг сунъий интеллектга асосланган технологик ечимларига юқори баҳо берди.

Давлатимиз раҳбари компания билан ҳамкорликда мамлакатимизда амалга оширилган лойиҳалар, мутахассисларни тайёрлаш масалалари билан қизиқди. 

– Янги технологияларни жалб этишдан олдин уларни ишлатувчи мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш жуда муҳим. Компания билан аввало ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашув якунида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo