icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентлар музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирди

28.05.2019

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. 

Ахборот алмашиш ва уни ҳимоя қилиш, парник газлари чиқарилишини камайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш, «Volkswagen» компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисида ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Президентимиз ушбу келишувлар, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Германиянинг "Integra GmbH" ва "Vamed Engineering GmbH" компаниялари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Ядровий тиббиёт ва нурли терапия марказини ташкил этиш бўйича битим халқимиз учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда Президентлар музокаралар анъанавий дўстлик, очиқлик ва ўзаро англашув руҳида ўтгани, муҳим келишувларга эришилганини қайд этди.

– Жорий йил январь ойида Берлин шаҳрида ўтган учрашувимизнинг мантиқий давоми бўлган бугунги музокаралар натижаларидан тўла мамнунман, – деди Шавкат Мирзиёев. – Икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча йўналишлари – сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларга доир масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, келгуси устувор йўналишлар ва вазифалар белгилаб олинди.

– Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда ўсиш рўй бераётганини кўряпмиз ва бунга ҳурмат билан қараймиз. Катта делегациядан иборат ушбу ташрифимиз ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга интилишимиз ва қўллаб-қувватлашимиздан далолат беради. Мамлакатларимиз ўртасида ва Европа Иттифоқи доирасидаги алоқаларга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилганимиздан, уларнинг натижаларидан мамнунмиз, – деди Франк-Вальтер Штайнмайер. 

Федерал президент учрашувда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бошланган ислоҳотларнинг истиқболлари ҳамда ушбу янгиланишлар Ўзбекистон-Германия муносабатларига бағишлаган юқори суръат батафсил муҳокама қилинганини таъкидлади.

- Бугунги ташрифим Ўзбекистондаги янги сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизнинг ифодасидир. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги, истиқболи порлоқ босқичнинг остонасида турибмиз, - деди ГФР Президенти. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маданий муносабатлар ривожига ҳисса қўшиб келаётган Германия ташкилотлари ва вакилларига миннатдорлик билдирди.

ГФР Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo