icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди

14.06.2019

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди. Жаҳон бозорида рақобат кескинлашиб, экологик ва демографик мувозанатсизлик юзага келаётгани, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчилик хавфи сақланиб қолаётганини қайд этди.

- Бугун хавфсизликни таъминлаш бўйича мувофиқлашган сиёсат юритиш, мамлакатларимизнинг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар шакллантириш муҳим, - деди давлатимиз раҳбари.

Марказий Осиёдаги барқарорлик ва очиқлик кенг ҳамкорлик ҳамда муҳим минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар яратаётгани таъкидланди. "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўли қурилиши шундай муҳим лойиҳалардан бири бўлиб, савдо алоқалари ва инвестиция оқимига кучли туртки беради.

Минтақавий хавфсизлик масаласига эътибор қаратар экан, Президентимиз бу кўп жиҳатдан Афғонистондаги вазиятга боғлиқ эканини қайд этди. Ушбу саммит доирасида «ШҲТ - Афғонистон» мулоқот гуруҳининг «йўл харитаси» қабул қилиниши, ушбу мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка фаол жалб этилиши муҳимлигини таъкидлади.

«Ақлли» қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни татбиқ этиш соҳасига доир концепция ишлаб чиқиш, ресурс тежайдиган ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш мақсадида ШҲТнинг «яшил белбоғи» дастурини қабул қилиш таклифи билдирилди. 

Шавкат Мирзиёев халқларимизнинг тарихий-маданий мероси тарғиботини кучайтириш, туризм салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлар экан, ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ доирасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, яшил технологияларни жорий этиш, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир таклифлар билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo