icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Самимий қутловлар

24.07.2019

Таваллуд куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда.

Қутловларда миллий тараққиётимизнинг янги босқичида аҳоли турмуш сифати ва даражасини тубдан ошириш, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда давлатимиз раҳбарининг беқиёс роли қайд этилган, кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаб, самимий истаклар изҳор этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Таваллуд кунингиз муносабати билан самимий табригимни қабул қилгайсиз.

Сиз юртдошларингиз орасида ва хорижда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти учун улкан ишларни амалга ошираётган тажрибали ва узоқни кўра биладиган давлат арбоби сифатида ҳақли равишда юксак ҳурматга сазовор бўлдингиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга Сизнинг шахсан қўшган ҳиссангиз беқиёсдир.

Конструктив мулоқотимиз ва яқин ҳамкорликдаги фаолиятимизни давом эттириш менга мамнуният бағишлайди. Ишончим комил, Сизнинг Россияга бўлажак ташрифингиз қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида барча соҳаларда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. 

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин дилдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилайман.

                                                                                                                                                                      Ҳурмат билан,

                                                                                                                                                     Россия Федерацияси Президенти
                                                                                                                                                                   Владимир Путин

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевга

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Таваллуд кунингиз муносабати билан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Кейинги йилларда Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий ўсиш тенденцияси намоён бўлмоқда – сиёсий ўзаро ишонч муттасил мустаҳкамланмоқда, “Бир макон, бир йўл”ни биргаликда бунёд этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар кенгаймоқда, мамлакатларимиз ўртасидаги гуманитар алоқалар ҳамда минтақавий ва халқаро масалалардаги ўзаро ҳамкорлик фаоллашмоқда.

Шу йил апрель ойида Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро ҳамкорлик форуми доирасида бўлиб ўтган самарали учрашувимиз икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлади. Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор бераман, ўртамиздаги мустаҳкам дўстликни ғоят қадрлайман, давлатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида кўп томонлама ҳамкорликнинг янги марраларига эришиш учун Сиз билан биргаликда бор саъй-ҳаракатни ишга солишга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятингизда янги зафарлар тилайман.

                                                                                                                                                        Хитой Халқ Республикаси Раиси
                                                                                                                                                                        Си Цзиньпин

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон;

Арманистон Республикаси Президенти Армен Саркисян;

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин;

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко;

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев;

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;

МДҲ Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котиби Сeргeй Лeбeдeв.

Қутловлар келиши давом этмоқда.
 
 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo