icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

24.07.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ–4086-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг:

2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкасини 20 фоизга;

2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкасини ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкасини 20 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан илгари берилган, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:

спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга нисбатан янги лицензия талабларини, жумладан, ишлаб чиқариш ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, унинг мулкдорларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш;

техник спирт ишлаб чиқарувчилар фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш, пиво ишлаб чиқарувчилар учун эса 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартибни жорий қилиш;

лицензия олувчилар томонидан ҳар йили лицензия тўловларини тўлаш бўйича талабларни жорий этиш, пиво ишлаб чиқарувчилар учун эса 2022 йил 1 январдан бошлаб шундай талабни жорий қилиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2019 йил 15 августдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

                            Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                 Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo