icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
«Наврўз» боғида миллий қадриятларимиз намоён бўлади

30.08.2019

Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғига ташриф буюрди. 

Ушбу лойиҳа бўйича 2017 йил 7 августда давлатимиз раҳбарининг қарори қабул қилинган, унга мувофиқ “Наврўз боғи” масъулияти чекланган жамият тузилиб, зарур молиявий ва ташкилий ишлар белгиланган эди.  

Шавкат Мирзиёев ўтган йили февралда бу ерга келиб, боғнинг мазмун-моҳиятини бойитиш бўйича тавсиялар берганди. 

Шу асосда бунёд этилган ушбу дам олиш масканида халқимиз маданияти, миллий қадриятлари чуқур ифодасини топган. 2,5 гектар майдон этнографик шаҳарчага айлантирилган. Қорақалпоғистон ва барча вилоятлар номлари билан аталадиган кўчалар ва қадимий услубда уйлар бунёд этилиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари, ҳунармандчилиги, турмуш тарзи акс эттирилган. 

Пахса деворли ҳовлилар, айвонлар, чойхона ва устахоналар тимсолида қадимий маҳаллаларимиз қайта тикланган. Бу ёшларнинг халқимиз тарихи ва миллий маданиятимиз ҳақидаги билимларини бойитиб, ватанпарварлик туйғуларини кучайтиради, хорижлик сайёҳлар учун диққатга сазовор маскан бўлади. 

- Ўзликни англаш нуқтаи назаридан бу жойнинг аҳамияти катта. Бу ерда миллий қадриятларимиз, тарихимиз яққол кўринади. Ўз тарихини чуқур билган халқ ғурурли, қудратли, бадавлат бўлади, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари бу боғ фақат Наврўз кунлари эмас, йил давомида гавжум бўлиши, бу ерга келганлар маданий ҳордиқ билан бирга маънавий озуқа ҳам олиши кераклигини таъкидлади. 

Ушбу ўзига хос шаҳарча марказида Наврўз байрами тантаналарини ўтказишга мўлжалланган амфитеатр барпо этилган. Боғ охиридаги анҳор устида 88 метрлик кўприк қурилган.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo