icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

28.09.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шароитлар туфайли спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини тараннум этишга катта ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги муносиб хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвон ва медаллар билан мукофотлансин: 

«Ўзбекистон ифтихори» 

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» 

Курбанов Марат Галиевич    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Қиличев Тўлкин Махмурович    -    Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи

Эркаев Баходир Тургунович    -    Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» 

Зоиров Шахобидин Шокирович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Келажак бунёдкори» медали билан

Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Шуҳрат» медали билан

Ахмедов Бурхон Бахрамович    -    Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Жиззах вилояти

Қиличев Фарруҳ Комилович    -    Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти

 

                                                    Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo