icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

12.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Япониянинг Нагоя шаҳри мэри  Такаси Кавамурани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этди. Бугунги учрашув Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи арафасида ўтаётгани таъкидланди. 

Нагоя шаҳри Япониянинг энг йирик саноат ва илмий марказларидан бири бўлиб, у билан ҳамкорлик турли ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг истиқболларни очади.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шериклик, жумладан, 2010 йилда Тошкентда очилган Нагоя университети ваколатхонаси кўмагида ривожланиб бораётгани юксак баҳоланди.

Учрашувда автомобилсозлик, шаҳарсозлик, тўқимачилик, юқори технологиялар, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда яқин ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, пойтахтимизда Юқори технологиялар паркини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш, шубҳасиз, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат килиши таъкидланди.

Нагоя Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик учун кўприк бўлишига ишонч билдирилди.

Истиқболли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни илгари суриш мақсадида "йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo