icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

10.01.2020

Шу куннинг ўзида Қуролли Кучлар Академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, видеоконференцалоқа орқали эса ҳудудлар раҳбарлари, ҳарбий округ ва ҳарбий қисмлар қўмондонлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Йиғилишда Қуролли Кучларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар сарҳисоб қилиниб, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг миллий армиямизни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятига танқидий баҳо берилди. 

Президентимиз 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг бошқа соҳалари билан бир қаторда ҳарбий қурилиш йўналишида кенг миқёсли модернизация ишлари амалга оширилгани, бу билан қисқа даврда аниқ натижаларга ҳамда Қуролли Кучларимиз қиёфаси бўйича стратегик ёндашувни шакллантиришга эришилганини таъкидлади.

Ҳозирги ахборот маконидаги қарама-қаршилик, одамлар, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Аҳолини, аввало, ёшларни шундай руҳда тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

– Армия моддий жиҳатдан энг замонавий ва зарур воситалар билан таъминланган бўлиши мумкин, лекин ахлоқий жиҳатдан заифлиги, жанговар руҳи, Ватанга содиқлик ва муҳаббат, унинг тақдири учун масъулият ҳисси йўқлиги ёки лоқайдлик тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Бундан ташқари, Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг бошқа муҳим йўналишлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида келгуси ишларни ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди. 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo