icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Амалий натижадорлик ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш – асосий мезон 

21.01.2020

Жорий ҳафта мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлмоқда. Кеча янги шаклланган парламент палаталарининг биринчи мажлислари ўтказилди. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. 

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов очди. 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Муваққат котибият ва назорат гуруҳи тузилиб, кун тартиби тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ижтимоий соҳалар сифатини яхшилаш ҳамда қамровини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини ўрта ва узоқ муддатда жадал ривожлантириш бўйича 3 йилда 30 дан ортиқ концепция ва стратегиялар қабул қилинганини таъкидлади. 

– Биз узоқ йиллар катта-катта рақамларга маҳлиё бўлиб юрдик. Лекин бу рақамлар халқимизга манфаат келтирмади. Шу боис асосий мақсадимиз аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни ошириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва буни одамлар ҳаётида, дастурхонида сезадиган қилиш. Ўтган йилларда биринчи қадамлар қўйдик. Лекин ҳали кўзланган натижаларга эришганимиз йўқ. Бирон бир соҳани мукаммал деб айта олмаймиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Ҳукумат зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ уддалаяпти, дейишга ҳали эрта экани, халқ кўпроқ ва аниқ натижалар кутаётгани қайд этилди. 

– Жойларда жуда кўплаб муаммо ва масалалар ўз ечимини топиши зарур. Одамларимизнинг талаб ва эҳтиёжлари кун сайин ўсиб бормоқда, – деди давлатимиз раҳбари. – Шунинг учун, янги ҳукуматнинг барча аъзоларидан ўзи масъул ва жавобгар бўлган соҳаларга танқидий ёндашиб, келгусидаги ишларни ортиғи билан бажариш, халқимиз ва парламентга берилган ваъдалар устидан тўлиқ чиқиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда, амалий натижадорлик ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони бўлади. 

Қайд этилганидек, келгуси беш йил учун юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, саноат тармоқлари, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал соҳаларни ривожлантириш борасида катта марралар белгилаб олинган. 

Охирги икки йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 44 миллиард доллардан 58 миллиард долларга ўсган. Мажлисда бу кўрсаткични икки баробар ошириб, 100 миллиард долларга етказиш, инфляция даражасини 5 фоизгача камайтириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳукумат, Марказий банк ва барча даражадаги ҳокимларнинг умумий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.  

Мажлис давом этмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo