icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Технопарклар қуриш лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

13.02.2020

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ахборот технологияларини ривожлантириш, бунинг учун замонавий инфратузилма яратиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Маълумки, жорий йил юртимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди. Барча соҳаларда очиқ-ошкоралик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида “Электрон ҳукумат” тизими кенг жорий этилмоқда. Хусусан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 178 та хизмат йўлга қўйилиб, аҳолининг вақти ва харажатлари тежалмоқда.

Рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши АҚШда 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди.

Бу соҳани ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистон Республикасининг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда IT-парк ташкил этилиши белгиланган эди. 2019 йил 10 январда Вазирлар Маҳкамасининг шу борадаги қарори қабул қилиниб, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки қурила бошланди.

Давлатимиз раҳбари ўтган йил 20 ноябрь куни ушбу паркка ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Соҳа ривожига янада кенг шароит яратиш мақсадида IT-паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

Ҳозирда у ерда ахборот технологиялари соҳаси бўйича 350 та маҳаллий резидент-корхона фаолият юритиб, 4 мингта мутахассис ишламоқда. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “1 миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

2020-2024 йилларда 14 та ҳудудда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг филиалини ташкил этиб, резидентлар сонини 3 баробарга ошириш ва ходимлар сонини 40 мингтага етказиш режалаштирилган. Бунинг натижасида компьютер ва дастурлаш хизматлари ҳажми ҳам, экспорти ҳам анча ошади.

Йиғилишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда унинг филиалларини қуриш, юқори технологияли инфратузилмалар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобил иловалар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат буюртмаси асосида соҳа ва тармоқлар учун зарур замонавий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Жаҳондаги тенденциялар билан ҳамқадам бўлиб, янги ишланмаларни ҳаётга фаол жорий этиш, етакчи технопарклар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Мутасаддилар қурилиш ва лойиҳалаштириш ишларининг бориши юзасидан ҳисобот берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo