icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент: Жалолиддин Мангуберди - буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахру ғурури

13.03.2020

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига илгари келганида Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи ташкил этиш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга мувофиқ лойиҳа таклифи тайёрланиб, бу галги ташриф чоғида намойиш қилинди. 

Давлатимиз раҳбари ҳайкалнинг хомаки нусхасини, унинг атрофдан кўринишини синчиклаб кўрди. Мазкур ёдгорлик маҳобатли бўлиши, узоқдан ҳам яққол кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидлади. 

Боғ учун мўлжалланаётган майдон мутасаддилар билан муҳокама қилинди.

- Жалолиддин Мангуберди - буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахру ғурури. Унга бағишланган майдон шунга яраша катта, мазмунли бўлиши керак. Боғ бўйлаб Мангубердининг озодлик учун кураши, жанглари ҳақида лавҳлар ўрнатилиши зарур. Бу ерга келган одам фақат ҳайкални кўрмай, ўзига билим, куч-қудрат олсин, туристлар тарихимизни ўргансин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Лойиҳани қайтадан пухта ишлаб чиқиш, транспорт ҳаракати учун қулайликларни инобатга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига сафари якунланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo