icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
ХВФ раҳбари Ўзбекистон Президентига мактуб йўллади

20.05.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари бутун дунё ҳамжамиятига таъсир қилаётган бугунги фавқулодда шароитда мен мамлакатингиздаги қийинчилик ва хатарларни енгиб ўтишда Ўзбекистон халқи билан бирдам эканимни билдирмоқчиман. Вирус тарқалишига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш соҳасига харажатларни ошириш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида Сиз томондан кўрилган тезкор чора-тадбирлар инқироз таъсирини юмшатишга хизмат қилади.

Халқаро валюта фондининг Ижроия кенгаши жорий ҳафтада ушбу ғоят мушкул вазиятда Ўзбекистонга молиявий кўмак тақдим этишни маъқуллаганидан мамнунман. Ушбу ёрдам Жаҳон банки гуруҳи ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги билан биргаликда бугунги шароитда юзага келган молиявий эҳтиёжларни қондириш имконини беради.

Бугунги кунда Сизнинг бутун саъй-ҳаракатингиз, табиийки, коронавирус оқибатларини енгиб ўтишга қаратилган. Айни пайтда, шунга қарамай, Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотларингизни давом эттираётганингиз мени руҳлантиради.

Кейинги уч йил давомида Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон миқёси кенг, шу жумладан савдони, нарх шаклланиши ва валюта айирбошлаш курсини либераллаштириш, давлат молияси ва уни бошқаришдаги салоҳиятни мустаҳкамлаш, молия сектори ва ишбилармонлик муҳитини ислоҳ қилиш бўйича мисли кўрилмаган янгиланишларни бошлади.

Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал иқтисодиётга янада интеграциялашувига, янада юксак, барқарор ва инклюзив тараққиётга эришишига хизмат қилади.

Бугунги шароитда ислоҳотларни амалга ошириш йўлида мавжуд барча хатарларга қарамай, Сиз иқтисодиётни трансформация қилиш бўйича сиёсатингизни қатъий давом эттиришингизга ишонаман.

Шу муносабат билан ишонтириб айтаманки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва ХВФ ўртасида эришилган юқори даражадаги ҳамкорликка таянган ҳолда, зарур маслаҳат ва техник кўмакни тақдим этиш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда молиявий ёрдам орқали Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрмиз.

Мен Жаҳон банкининг ижрочи директори бўлган даврдаги ҳамкорлигимизни ва шу аснода Тошкентга ташрифимни илиқлик билан эслайман. Менинг бугунги кундаги вазифамда ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишимизга умид қиламан.

Энг эзгу тилаклар ила,

Кристалина Георгиева,

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo