icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президентини юбилей билан табриклади

06.07.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Нурсултон Абишевич Назарбоевни юбилей билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.

Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш, кучли давлат бошқаруви институтлари ва миллий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро нуфузини оширишга ва, энг муҳими, аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тарихий роли алоҳида қайд этилди.

Нурсултон Назарбоевнинг муваффақиятли амалга оширилган йирик ташаббусларидан бири – жадал ривожланиб бораётган Қозоғистоннинг “ташриф қоғози”га айланган янги пойтахт - Нур-Султон шаҳрига асос солингани таъкидланди.

Элбошининг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, турли ҳудудлардаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиёда интеграцияни кучайтириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда кенг эътирофга сазовор бўлди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг кўп қиррали ҳамкорлиги изчил ривожланишда давом этмоқда ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, таълим ва бошқа устувор йўналишлардаги аниқ қўшма дастур ва лойиҳалар ҳисобига кенгайиб бормоқда.

Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, пандемиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро яқин мувофиқлашув ва шерикликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo