icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент: Кластер ва манфаатдорлик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги

13.10.2020

Сирдарё вилоятига сафарини давом эттирар экан, давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани “Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди.

Бу ғўзаларни етиштиришнинг ўзи бўлгани йўқ. Сардоба сув омбори тошқини қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказган эди. Хусусан, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 20 минг гектарга яқин экин майдонини сув босганди.

Ҳосилни асраб қолиш учун кўчма насослар ёрдамида сув қочирилиб, ер культивация ва чопиқ қилинди. Имконсиз жойларда пайкаллар бузилиб, қайтадан бошқа экинлар экилди. Қийғос очилган пахта ана шундай машаққатли меҳнат натижаси.

“Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги “Оқолтин АПК” пахта тўқимачилик кластерининг ҳамкори. 

Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.

- Кластер ва манфаатдорлик - Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги. Илм-фан ва инновацияларни жорий этмай туриб, бу соҳани рақобатбардош қилиб бўлмайди, - деди Президент.

Мазкур кластер томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Оқолтин туманида йилига 30 минг тонна чигитни қайта ишлаш бўйича қиймати 4 миллион доллар ҳамда 50 минг тонна донни қайта ишлаш бўйича қиймати 5,8 миллион доллар бўлган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo