icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент оқолтинликлар билан суҳбатлашди

13.10.2020

Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласини бориб кўрди.

Бу ерда 130 та коттеж таъмирланиб, коммуникация тармоқлари тикланган. Янги маҳалла гузари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кутубхона, спорт мажмуаси, ички йўллар қурилган.

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди.

- Бу ерга келганимда вазият жуда ачинарли эди. Бу менинг уйим, жигарларим, фарзандларим, деб юрагимдан ўтказдим. Пул топиш, ташкил қилиш осон бўлгани йўқ. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди. Бу уйлар сизларга буюрсин. Энди бу ободликни асраб, яхши яшаб, яхши тўйлар қилинглар. Ўзи менинг энг катта мақсадим - ёшларни бахтли кўриш, - деди давлатимиз раҳбари.

Маҳаллада “Нафис либослар” тикувчилик  корхонаси ҳам ташкил этилди. Унда 50 нафардан зиёд хотин-қиз иш бошлади. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.

- Хотин-қизларга эътиборни янада кучайтирамиз. Аёлни рози қилолсак, жамиятимиз файзли бўлади, ҳамма режаларимизни амалга ошира оламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Корхона келгуси йили тўлиқ қувватга чиққач, йилига 500 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилади. Уларнинг бир қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари оилавий поликлиникага кириб, соғлиқни сақлаш ходимлари билан суҳбатлашди. Тиббиёт билан спорт ҳамоҳанглигини кучайтириб, одамларни соғлом турмуш тарзига одатлантириш, аҳолининг умрини узайтириш масалалари юзасидан сўз юритилди.

- Кўп юриш билан тўғри овқатланиш маданиятини йўлга қўйиб олсак, тиббиётдаги 30-40 фоиз масалани ҳал қилган бўламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борадаги тарғиботни кенгайтириш, рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo