icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент киноижодкорлар билан мулоқот қилди

20.11.2020

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга жорий йилги Мурожаатномасида кинематография соҳасида бадиий жиҳатдан етук асарлар яратиш, замонавий киноиндустрияни ривожлантириш, жумладан, янги кинотеатрлар қуриш лозимлигини таъкидлаган эди.

Шу мақсадда соҳага катта маблағ йўналтирилди. Хусусан, “Ўзбекфильм”даги барча павильонлар таъмирланиб, янги картиналар суратга олиш учун шароит яхшиланди. Мазкур киностудия ва ҳужжатли фильмлар студиясини замонавий техникалар билан жиҳозлаш давом этмоқда.

Президентимиз шу ерда кино санъати фахрийлари, режиссёрлар, соҳа мутаcаддилари билан суҳбатлашди.

- Кино жуда мураккаб, халқимиз, жамиятимиз учун муҳим соҳа, - деди Шавкат Мирзиёев учрашувда. - Илгари  “Ўзбекфильм” студияси хароба ҳолга келиб қолганди. Кўп жойлари, бинолари ижарага бериб юборилганди. Мана, ҳаммаси ўз эгасига - киночиларга қайтарилди.

Етарли эътибор бўлмагани сабабли мамлакатимиз кино санъатида турғунлик пайдо бўлган эди. Фақат енгил-елпи, тижорат картиналари яратилиб, соҳа ривожи дунёдан ортда қолиб кетди.

Кейинги пайтларда эътибор ва рағбат берилгани боис киноасарлар мазмуни ўзгарди. Хусусан, «Имом Термизий», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Қўқон шамоли», «101», «Ибрат» каби тарихий фильмлар ишланди.

- Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлсаям, маъноси бор, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбек томошабини фақат чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги, аксинча, тарихимиз, санъатимиз, адабиётимиз, қадриятларимизни яхши билиши, шу руҳда тарбия топиши кераклиги таъкидланди.

- Кино - тарбиянинг замини. Бу ижоднинг мактабини очишимиз керак. Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди, - деди давлатимиз раҳбари.

Энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Президентимиз миллий кино санъатимиз фидойиларини эътироф этиш мақсадида ҳар бир ҳудуд умумтаълим мактабларига Раззоқ Ҳамроев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Ҳамза Умаров, Лутфихоним Саримсоқова каби эл севган ижодкорлар номини беришни таклиф қилди.

Жаҳон киносаноати ютуқларини ўрганиш ва татбиқ этиш, ижодкорлар малакасини ошириб бориш, хусусан, ёшларни Россия давлат кинематография институтида ўқитиш бўйича фикрлар билдирилди. Шунингдек, болалар учун киностудия ташкил килиш ғояси ҳам илгари сурилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo