icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент янги заводнинг имкониятлари билан танишди

04.12.2020

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.

Ушбу корхона техник ва технологик жиҳатдан халқаро миқёсдаги йирик мажмуалар қаторига киради. Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган. 

Энг муҳими, заводда “яшил” технологиялар қўлланган. Чиқиндиларни қисқартириб, қатъий экологик меъёрларга амал қиладиган, чиқинди газларни ушлаб қоладиган, оқова сувларни тозалайдиган ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Мажмуа мутасаддилари ишлаб чиқарувчилар билан йўлга қўйиладиган кооперация алоқалари ҳақида маълумот берди. Завод маҳсулотларига ҳозирнинг ўзидаёқ ўнлаб корхоналардан буюртмалар тушаётгани айтилди.

- Металл муаммо бўлгани учун саноатда занжир йўқ эди. Бу завод ишга тушиши билан талаб юқори бўлган металлургия маҳсулотини ишлаб чиқариш занжири шаклланади. Ҳудудларда яна юзлаб корхоналарнинг барпо этилиши учун жуда катта замин бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo