icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар

30.12.2020

30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлар эканлар, кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат, муваффақият ва равнақ тиладилар.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқироз оқибатларига қарамай, якунига етаётган йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарига, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига, ўхшаш тарих, маданий ва маънавий қадриятлар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда катта натижаларга эришилгани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари 2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режаларни, шунингдек, икки томонлама алоқалар ва халқаро тузилмалар, аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги бўлажак тадбирлар режасини атрофлича кўриб чиқдилар.

Президентлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, келгуси йилда ишбилармонлик ва маданий тадбирларга бой дастурни амалга оширишга келишиб олдилар.

Янги йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo