icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари ҳамкорликнинг асосий натижалари ва уни ривожлантириш режаларини муҳокама қилдилар

30.12.2020

30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки мамлакат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлаб, кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан самимий табриклар алмашдилар, дўст халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этдилар.

Коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ мураккаб шароитда давлатларимиз пандемияга қарши курашиш, жаҳон иқтисодий ва эпидемиологик инқирози оқибатларини енгиб ўтишда бир-бирига ҳар томонлама ёрдамлашгани ва амалий кўмак кўрсатгани катта мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича кооперация  имкониятлари фаол ўрганилмоқда.

Юзага келган вазият ва қийинчиликларга қарамай, барча даражалардаги фаол алмашинувлар давом эттирилди. Икки томонлама савдо кўрсаткичлари сезиларли ўсишига эришилди, саноат кооперацияси бўйича қатор йирик лойиҳалар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари йўлга қўйилди.

Россия Федерацияси мамлакатимиз МДҲга муваффақиятли биринчи бор раислик қилишига ҳамда Ўзбекистон Республикасига Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақоми берилишига салмоқли кўмаклашди.

Суҳбат чоғида Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам қатъий интилишлари ва бу борада биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришларини тасдиқладилар.

Келгуси йил режасига киритилган икки ва кўп томонлама тадбирларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Телефон мулоқоти ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo