icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
«Маҳаллабай» ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди

26.01.2021

Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, 2021 йилда мамлакатимиз иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилинган. Бироқ, глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда.

Шу боис Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўймоқда.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизми муҳокама қилинди.

Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу тизимга жалб қилинадиган мутахассисларнинг билим ва имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.  

Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳар бир раҳбарнинг мазкур тизимдаги шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш, барча жараёнларга кўмаклашувчи онлайн электрон платформа яратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент камбағалликни қисқартириш масаласига яна бир бор тўхталиб, мутасаддиларга аҳолини тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

Йиғилишда ушбу резервларни тўлиқ ишга солиб, қўшимча иқтисодий ўсишга эришиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли бўлишини таъминлаш, нарх ошишига таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиш масалаларига яна бир бор тўхталиб ўтилди. 

Саноатда ҳам қўшимча резервлар аниқланган. Айниқса, асосий “драйвер” бўлган кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал соҳаларида “саноат занжирлари”ни узайтириш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш, харажатларни ва бошқарув тизимини оптималлаштириш бўйича вазифалар қўйилди.

Хизматлар соҳасида ҳам ишга солинмаган имкониятлар кўп. Президентимиз уларни тўлиқ сафарбар этиб, ҳудудларда сервис шохобчаларини кўпайтириш, янги замонавий хизмат турларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. 2021-2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига ёшлар кенг жалб этилиши белгиланди.

Йиғилишда инвестиция лойиҳалари ижросига ҳам тўхталиб ўтилди. Жорий йилги Инвестиция дастури доирасида 1 минг 752 та объект учун қарийб 18 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган. Бу маблағлардан оқилона фойдаланиш, лойиҳа ҳужжатларини пухта ишлаб чиқиш ва қурилишлар сифатини таъминлаш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

Мутасаддилар иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ўрта ва қуйи бўғинини маҳаллагача тушириб, аҳолига яқинлашган иш тизимини йўлга қўйиш режалари бўйича ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo