icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман

04.02.2021

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Фарғона вилоятига келди.

Ташриф дастури жуда тиғиз ва мазмунан бой. Биринчи манзил - Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперацияси.

Олтиариқликлар деҳқончилиги, омилкорлиги билан танилган. Уларга ер берилса, ўзини ҳам, элини ҳам бой қилади. Лекин, бошқа маҳсулотларга нисбатан даромади камлигига қарамай, бу туманда ҳам пахта ва ғалла кўп экилар эди. Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, бозорбоп экинлар экишга қаратилган сиёсати қўли гул деҳқонлар ва ёшларга катта имконият очди.

Президент келган кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “хусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Энг муҳими, бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.

- Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман, - деди Шавкат Мирзиёев улар билан суҳбатда. - Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди - банкда ҳисоб-рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди.

Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

- Ҳаёт - кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

 “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг умумий ер майдони қарийб 130 гектар. Шундан 40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. 2 минг тонна сиғимли музлаткичли омбор, юк машиналари бор. Етиштирилган маҳсулотларнинг катта қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.

Шу ерда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo