icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

03.03.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш.Мирзиёев

 

 

 

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
Р Ў Й Х А Т И

Каримбоева Шаҳзода Камоладдин қизи    -    Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 

Оразбаева Гулсанем Жалғасбай қизи    -    Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси 

Комилова Меҳриноз Ойбекжон қизи    -    Андижон давлат тиббиёт институтининг 2-босқич магистранти 

Раджиева Гулхаёхон Шухратжон қизи    -    Андижон давлат университетининг 3-босқич талабаси 

Салимова Амира Суннатжон қизи     -    Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 

Умарқулова Динора Шерали қизи     -    Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси 

Имомова Дилдора Шухрат қизи    -    Жиззах политехника институтининг 4-босқич талабаси 

Мамарасулова Муқаддас Абдулқосим қизи    -    Жиззах давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси 

Аҳматова Ситорабону Зоҳиджон қизи    -    Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 4-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Бердиева Ирода Худайшукуровна     -    Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)

Ибодуллаева Нафиса Муҳитдиновна    -    Навоий давлат педагогика институтининг таянч докторанти 

Шомуротова Нодирабегим Одиловна    -    Навоий вилояти Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактабининг 10-синф ўқувчиси 

Абдуллаева Манзура Насибилло қизи    -    Наманган давлат университетининг 2-босқич магистранти 

Хушназарова Айшахон Адҳамжон қизи    -    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Хайруллаева Феруза Нурмат қизи    -    «Республика ёш ижодкорлар кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти матбуот котиби (Самарқанд вилояти)

Шомуродова Моҳинисо Шавкат қизи    -    Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)

Суннатова Мадина Ғофуржон қизи    -    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Ҳожибобоева Сарвиноз Ҳабибжон қизи    -    Гулистон давлат университетининг 3-босқич талабаси 

Комилжонова Нилуфар Шухрат қизи    -    Термиз давлат университетининг 3-босқич талабаси 

Омонова Умида Шуҳрат қизи    -    Ўзбекистон шахмат федерациясининг Халқаро шахмат академияси спортчи-ўқувчиси (Сурхондарё вилояти)

Деҳқонова Мадинабону Дилшод қизи    -    Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Назарова Зилола Эргашбой қизи    -    Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги  «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари 

Йўлдошева Фарзона Бахтиёр қизи    -    Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси 

Турсунова Дилнозахон Исроилжон қизи    -    Фарғона политехника институтининг 4-босқич талабаси 

Жумабоева Шахзода Неъматжон қизи    -    Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси

Каримова Мадина Жуманазаровна    -    Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Ким Юлия Олеговна    -    Республика олий спорт маҳорати мактабининг фигурали учиш бўйича мураббийи (Тошкент шаҳри)

Рахимова Сайёра Яшин қизи    -    Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo