icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари икки мамлакат ҳамкорлигидаги илмий марказни бориб кўрди

30.03.2021

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказига ташриф буюрдилар.

Ушбу илмий муассаса Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими негизида ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари бу тармоққа алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас. Картошка аҳолининг кундалик истеъмол маҳсулотларидан биридир. Унинг сифатли ва арзон бўлиши ҳар бир оила фаровонлигига таъсир қилади.

Картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш учун катта миқдорда уруғлик зарур. Хусусан, юртимизга истеъмол учун 200-300 минг тонна, уруғлик учун 17 минг тонна картошка четдан келтирилади.

Энди янги марказ Венгриядан келтирилган навларни синовдан ўтказиш ва уруғлик картошка ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бу ерда маҳаллий ва хорижий навларни чатиштириш орқали картошка етиштиришнинг барча босқичларида сифатни таъминлашга қаратилган комплекс тизим ишлаб чиқилади. 50 дан ортиқ навлар маҳаллийлаштирилиб, картошкачилик генофонди яхшиланади.

Инновицион усуллар самарасида 2021-2023 йилларда ҳосилдорликни 30-50 фоизгача ошириш мўлжалланган. 2024 йилга бориб, 21 минг тонна уруғлик картошка етиштириш, бу борадаги импорт ўрнини тўлиқ қоплаш мақсад қилинган.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Илмий марказда «in vitro», ўсимликлар патологияси, картошкани сақлаш физиологияси, сифат назорати бўйича лабораториялар ташкил этилган. Намуналар тайёрлаш, етиштириш ва сақлаш хоналари замонавий жиҳозланган. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш учун Венгриядан 4 нафар илмий ходим келган.

Давлатимиз раҳбари мутахассис ва мутасаддилар билан мулоқот қилди. Кадрлар тайёрлашни кенгайтириш, деҳқон ва фермерларни бу ерда ўқитиб, соҳадаги ютуқларни барча ҳудудларга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Меҳмонлар фермерлар учун ташкил этилган агрохизматлар маркази, юртимиз қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техника ва технологияларни ҳам кўздан кечирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo