icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ўзгаришларнинг энг катта замини - юртимиздаги тинчлик-осойишталик

14.05.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча чора-тадбирлар маҳаллалар кесимида амалга оширилишини таъкидлаган эди. Мутасаддиларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифаси қўйилган.

Тепақўрғон маҳалласи ҳам шу тарзда обод қилинган. Бу ерда 30 та кўп қаватли уй бор, 6 минг 150 нафар аҳоли яшайди. Иккита 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси, битта ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолият юритмоқда.

Маҳалладаги йўлаклар, дарахтзорлар обод қилинган. Болалар ўйингоҳлари ташкил этилиб, спорт қурилмалари ўрнатилган.

40 та кичик бизнес субъектида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда. Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди.

Маҳалла аҳли билан суҳбатда нуронийлар Рамазон ойи рўзасини шукроналик билан тутганини, юртимизга тинчлик-фаровонлик сўраб дуолар қилганини айтишди.

- Мана шу шукроналикни, инсоф сари барака эканини халқимизга, ёшларимизга етказиш керак. Ўз маҳаллангизда кўриб турибсизлар. Мана, интилса, қилса бўлар экан-ку. Бундай ўзгаришларнинг энг катта замини - юртимиздаги тинчлик-осойишталик. Бунинг қадрига етиб, ҳар бир маҳаллани мана шундай чиройли, тартибли қилишимиз зарур. Баландпарвоз гапсиз, меҳнатимиз билан халқимизни рози қилишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo