icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент янги уй эгаларини муборакбод этди

02.06.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

Ушбу 9 қаватли уйларда 208 та хонадон бор. Бино фасади уч қопламадан иборат бўлиб, уйлар қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади. Ҳар бир хонадон алоҳида иситиш қозони билан жиҳозланган. Биринчи қаватда савдо ва сервис шохобчалари жойлашган.

Уйларга хизмат кўрсатиш учун бошқарув компанияси ташкил этилган. У ерда электр, газ, лифт ва сантехника усталари навбатчилиги йўлга қўйилади. Шунингдек, компания ҳузурида ўқув маркази ҳам бўлиб, ёшлар кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган ишчи касбларни ўрганиши мумкин.

Бу ерга илк оилалар кўчиб кела бошлади. Уларнинг айримлари хонадонларни давлат томонидан берилган имтиёзлар асосида олган.

Давлатимиз раҳбари шундай икки оила - Наргиза Раҳимова ҳамда Фарруҳ Эгамовнинг хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

- Сиёсатимизнинг энг катта талаби маҳаллаларда юриб, одамларнинг муаммоларини эшитиб, уларни ҳал этиш. Бугун ҳам Сурхондарё бўйича катта режалар белгиладик. Ҳаммасининг тагида битта нарса - инсон манфаати бор. Энди бу уйларни аҳолига адолатли бериш керак. Адолат бўлса, қадрига етади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Умуман, бу йил Сурхондарё вилоятида 3 минг 500 квартирали кўп қаватли уйлар қурилади. 1 минг 460 та оилага ипотека учун субсидия берилади.

Шу билан Президентимизнинг Сурхондарёга ташрифи якунига етди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo