icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Сенати раиси билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларини муҳокама қилди

04.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугун юксак даражага чиққанини мамнуният билан қайд этди.

Сенат раиси Маулен Ашимбаев, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Пандемия оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида ҳукуматлар, ҳудудлар ва тадбиркорлар даражасида фаол алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошди. Машинасозлик, тўқимачилик саноати, транспорт, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида йирик кооперация лойиҳалари тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар соҳадаги дастурлар қайта тикланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этиши, ҳудудлар маъмуриятлари ва ишбилармон доираларни кенг жалб қилган ҳолда янги ташаббуслар ва аниқ лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo