icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

08.06.2021

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилда бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Бунинг асосий манбалари қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, савдо ва сервис соҳаларидир.

Масалан, магистрал йўллар бўйида савдо ва хизматларни йўлга қўйиш, шаҳар ва туман марказларида махсус кўчалар ташкил этиш орқали 150 мингта иш ўрни яратиш мумкин.

Аҳоли бандлигини таъминлашдаги яна бир катта захира – ер. Шу йил январда ёшларга экин майдонларидан ер ажратилгани яхши натижа берди. Энди, Сурхондарёда бошланган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади.

Бунинг учун жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Пахта ҳосилидан кейин ушбу мақсадлар учун яна 100 минг гектар ер ажратилади.

– Ёшларга ер берилиши тажриба бўлган эди. Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз. Ҳокимлар, сектор раҳбарлари қайси пахта ва ғалла майдонини қисқартиришни аниқлаб, уларни ишсиз аҳолига бериши зарур. Берганда ҳам, манфаатдор қилиб, адолатли ажратиш керак. Бу юз минглаб одамларимизни иш билан, даромад билан таъминлайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга ер олган аҳолига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни молиялаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сир эмаски, ер участкаларини ажратиш масаласи энг чигал муаммо, коррупциялашган жараён эди. Шу боис бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Энди, тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади. Туман ва шаҳар ҳокимларининг ер ажратиш ва уларни қайтариб олиш билан боғлиқ барча ваколатлари бекор қилинди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари мазкур фармоннинг аҳамиятига тўхталиб, жойларда унинг ижросини ташкил этиш, ҳалоллик ва қонунийликни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Аҳоли фаровонлигига дахлдор яна бир масала озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлигидир.

– Нарх-навони арзон қилиш бу тадбиркор ва чорвадорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас. Биринчи галда, бозорда таклифни кўпайтириш керак, – деди Президент.

Бунинг учун қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Шундай тармоқлардани бири – паррандачилик.

Масалан, парранда 1 килограмм вазн олиши учун 1,7 килограмм, қорамолга эса 8 килограмм озуқа-ем талаб этилади. Лекин юртимизда парранда гўшти ҳам, тухум ҳам аҳоли жон бошига ҳисоблаганда кам етиштирилади.

Шу боис йиғилишда парранда саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Яъни, тухум учун субсидия миқдори 3 баравар, парранда гўшти учун эса 2 баравар оширилади. Омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга айланма маблағни тўлдириш ва паррандачилик лойиҳалари учун кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми қоплаб берилади.

Паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс лойиҳалари бўйича харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади. Паррандачилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Бу тармоқдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Микрокредитбанк орқали давлат томонидан 50 миллион доллар ресурс ажратилади.

Мутасаддиларга ушбу тартиб ва имтиёзларни жорий қилиш, мавжуд корхоналарнинг тўлиқ қувватларга чиқишига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Хусусий шериклик асосида маҳаллаларда мини-инкубатор ва маҳсулотларни сақлаш учун музлаткичлар ташкил этиш, хонадонларда парранда етиштиришни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. 

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини қайта ташкил этиб, шароитимизга мос, наслли парранда зотларини яратиш вазифаси қўйилди. Мазкур институтни зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, наслли зотлар олиб келиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

Чорвачилик соҳасида 1 мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.     

Жорий йилда сув танқислигини инобатга олиб, қудуқ қазишга 200 миллиард сўм ажратилиши айтилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан камида 10 минг гектар ерни озуқа-ем етиштиришга мослаштириш мумкин.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари ишсизликни камайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш чоралари бўйича ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo