icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди

16.07.2021

Бугун ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жозеп Боррель давлатимиз раҳбарига Европа кенгаши Раиси Шарль Мишель ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисининг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасидаги глобал ташаббуси муҳим аҳамиятга эга ва ўз вақтида илгари сурилаётганини таъкидлади.

Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЕИ шериклиги жадал суръатлар билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало инсон капитали ва демократик янгиланишлар, бизнес, инвестиция ва инновацияларни илгари суриш, “яшил” тараққиёт, экология, маданий алмашинув ва бошқа йўналишларда янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди. Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим бўйича музокаралар якунига етаётгани маълум қилинди.

Халқаро кун тартиби юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди. Афғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo