icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш чораларини кўриб чиқдилар

30.08.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Абу Даби валиаҳди Амирликлар халқи номидан дўст Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, фаровонлик, катта зафарлар ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.

Томонлар 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасидаги ишларнинг амалий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Куни кеча Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда қувват 100 МВтли илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бундан ташқари, энергетика тармоғида яна олтита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Турли тармоқларда умумий қиймати 5 миллиард долларлик 15 та инвестиция лойиҳасини илгари суриш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарув соҳасида кадрлар, ахборот технологиялари бўйича мутахассислар тайёрлаш борасида қатор муҳим дастурлар, гуманитар алмашинув лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Афғонистондаги вазият ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo