icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Бўзатовда қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашди

21.09.2021

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Бўзатов туманида Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.  

Учрашувни номзоднинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили А.Данияров очди.   

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.  

- Сайловолди учрашувларимни энг аввало Қорақалпоғистон диёридан бошлаётганим бежиз эмас. Илгари ҳам айтганман, бугун ҳам катта мамнуният билан такрорлайман – мен ўзимни қорақалпоқ халқининг ҳам фарзанди деб биламан, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Номзоднинг дастури барча соҳаларни қамраб олган ўнта устувор йўналишдан иборат. Жумладан, илм ва инновацияларга асосланган янги иқтисодиётни барпо этиш, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак орқали камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, халқчил ва инсонпарвар давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритиш, маданий-маънавий соҳаларни юксалтириш бўйича режалар бегиланган.

Охирги беш йилда Қорақалпоғистонда юз берган ўзгаришлар қайд этилди. Хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд 2 минг 500 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Кичик бизнес субъектлари сони 2 баробар кўпайиб, қарийб 21 мингтага етган. Шу даврда 83 мингта янги доимий иш ўрни яратилган.

Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилликка мўлжалланган дастурини ҳам баён этди. Хусусан, иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик учун қулай инфратузилма яратиш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш, экологияни яхшилаш бўйича режалар маълум қилинди.

- Биз сайловолди дастуримиздан ўрин олган ҳар бир масала ҳақида чуқур ва атрофлича фикр юритиб, пухта таҳлил қилиб, уларни рўёбга чиқаришнинг аниқ чораларини белгилаб олганмиз. Бугунги учрашувимизда қорақалпоғистонлик тажрибали раҳбарлар, оддий халқ ҳаётини яхши биладиган инсонлар, ҳурматли оқсоқоллар билан маслаҳатлашиб, билдирилган таклифлар асосида дастуримизни янада бойитишни мақсад қилганмиз, - деди давлат раҳбари.

Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга даъват этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo