icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Гулистондаги янги уйларни кўздан кечирди

07.10.2021

Давлатимиз раҳбари Гулистон шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласида бўлди.

Бу ерда 2019-2020 йилларда 14 та кўп қаватли уй қурилган. Бугунги кунда яна 7 та 9 қаватли уй қурилиши бошланган. Улардаги 504 та хонадондан 100 таси кам таъминланган оилаларга имтиёзли равишда берилади. Ёшлар меҳнат гузари, стадион, болалар майдончалари қурилади.

Президентимиз янги мавзеда хизматларни кўпайтириш, тадбиркорлик субъектлари ташкил этиб, бу ерда яшовчиларни иш билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

- Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омиллари бошпана ва иш жойи, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бу мақсадлар учун катта имкониятлар бериляпти. Бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди, деб эълон қилганмиз. Шундан фойдаланиб, тадбиркорлар иштирокида кўп уйлар қуриш мумкин.

Шу ерда маҳалла нуронийлари билан самимий мулоқот бўлди.

- Бир пайтлар Сирдарё вилояти фақат қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эди. Охирги йилларда замонавий саноат кириб келаяпти. Мана шундай уйлар қурилаяпти. Нима учун? Одамларда харид қобилияти бор. Энди бу ишларни тўхтатмаслигимиз керак. Чунки ёшларимиз етишиб келаяпти, халқимизнинг талаби ўсиб бораяпти. Давлатимиз шунга муносиб шароит яратиши керак, - деди Президент.

Нуронийлар вилоятда рўй бераётган ўзгаришлар, ёшлар тарбияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo