icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўқиган, изланган, касб эгаллаган одам қадрли бўлади - Президент

13.10.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказини бориб кўрди.

Марказ давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда меҳнат бозори талаблари асосида хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва техника соҳалардаги ўттизга яқин касбга тайёрлаш йўлга қўйилган. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари марказдаги машғулотларни кўздан кечирди, ёшлар билан суҳбатлашди.

- Ишсиз фуқароларимизни касб-ҳунарли қилиб, ҳаётга йўлланма бериш учун мана шундай шароитларни ташкил қилаяпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бундан унумли фойдаланиб, касбни яхши ўргансангиз, сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади. Нечa ёшга киришидан қатъи назар, ўқиган, изланган, касб эгаллаган одам қадрли бўлади. Мен сизларнинг шундай қадрли бўлишингизни истайман.

Иқтисодиёт тармоқларида малакали мутахасисларга талаб ошиб бораётгани, бу ерда ўқиган ёшлар келгусида ишга олиниши қайд этилди. 

- Жуда катта-катта корхоналар қуряпмиз, кўпида чет элдан келган мутахассислар ишлаяпти. Бизнинг мақсадимиз - ўзимизнинг ёшларни ишлатиш, халқимизга ойлик бериш. Бунинг учун вақтни бекор ўтказмай, ўзларингни ҳам, устозларингни ҳам қийнаб, касбни мукаммал эгаллашингиз керак, - деди Президент.

Муассаса давлат-хусусий шериклик тизимида ишлайди. Давлат шароит яратиб, илмий ва моддий жиҳатдан таъминлайди. Машғулотларни амалиётчилар, тадбиркорлар, заводлар вакиллари олиб боради ва кейинчалик битирувчиларни ишга олади. Мономарказ дипломи касб-ҳунар мактаблари дипломи билан бир хил даражага эга.

Шунингдек, марказда инглиз, рус, япон, корейс тилларини ўқитиш курслари ҳам очилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo