icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар сиёсати - биринчи ўринда

16.10.2021

Юқори Чирчиқ туманида “Astrum” IT aкадемияси очилди. Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятига сафари чоғида бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Икки қаватли бино замонавий жиҳозланган, 700 тадан ортиқ компьютер билан таъминланган. У таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластер бўлади. Ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди.

Ҳозирги кунда кластерда ўқиш истагида бўлган ёшлар саралаб олинмоқда. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.

- Агар замонга муносиб бўламан, ўз ишимни топаман, яхши яшайман десаларингиз, шу соҳани ўрганинг. Келажакка инвестициянгиз - шу. Ҳам билим олиб, ҳам амалда татбиқ қилиб, оилангиз, эл-юртимизга кўмакдош бўласизлар, деб ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга шу ерда ёшлар учун коворкинг марказ, турар жой барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.

- Биз учун ёшлар сиёсати - биринчи ўринда. Бу ерда иқтидорли, билимли болалар ўқийди. Уларга замонавий, эркин шароит яратиш керак. Уйи ҳам, овқатланиши ҳам, спорти ҳам, дам олиши ҳам шу ерда бўлиши зарур. Давлат ташкилотлари, саноат корхоналарининг буюртмаларини шакллантириб, бу мутахассисларни иш билан таъминлаш муҳим, - деди Президент.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo