icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат раҳбари янги тўқимачилик корхонасини бориб кўрди

23.11.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Қиймати 50 миллион доллар бўлган мазкур корхона шу йил май ойида ишга туширилган. Замонавий ускуналар ўрнатилиб, ип-калава, мато ва тайёр тўқимачилик товарлари ишлаб чиқариш, бўяш ва гул босиш йўлга қўйилган. Ўтган қисқа вақт мобайнида 390 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 19 миллион долларлик экспорт қилинган.

Корхона йилига 22 минг тонна ип-калава, қарийб 6 миллион погон метр мато тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 1 минг 800 киши иш билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари корхона маҳсулотларини кўздан кечирди. Мутасаддиларга қайта ишлашнинг кейинги босқичларини ўзлаштириб, маҳсулот турларини ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш бўлди. Йиғилишда янги тизим асосида маҳаллаларда туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси - ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

- Дунёда бундай тажриба ҳам, китоб ҳам йўқ. Бунинг учун аввало фидойи бўлиш, халқни севиш керак. Бу икки лавозимда ишлайдиганлар маҳаллада ислоҳотлар пойдевори бўлади. 
Улар тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади. Бу жуда катта масъулият ва шараф, - деди Президент.

Шайхонтоҳур тумани бўйича янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари сўзга чиқиб, маҳаллалардаги муаммоларни, уларни ҳал этиш борасидаги таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo