icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Геология иқтисодиётга сув ва ҳаводек зарур

11.12.2021

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 31 январь куни Геология фанлари университети қурилишига тамал тоши қўйган эди.

Сўнгги йилларда геология соҳасига катта маблағлар ажратилиб, энг илғор технологиялар олиб келинди. Ерости бойликларнинг захираси ҳам, прогноз ресурслари ҳам кўпайди. Уларни қазиб, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун малакали кадрлар ҳам зарур.

Шу боис Президентимиз ташаббуси билан ўтган йили Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети ташкил этилган эди. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари янги университетда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

- Геология иқтисодиётга сув ва ҳаводек зарур. Охирги йилларда илмий мактабларни тиклаб, кадрлар тайёрлашга эътибор қаратаяпмиз, энг илғор илмий методикаларни жорий этиб, лаборатория ускуналарини ўрнатиб, замонавий шароитлар яратаяпмиз. Энди натижага ишлаш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирги кунда университетда бакалавриат бўйича 7 та ва магистратура бўйича 6 та йўналишди умумий 700 нафардан ошиқ талаба таҳсил олмоқда. Бу йўналиш ва мутахассисликларни соҳа эҳтиёжига қараб кенгайтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 5 йиллик тажрибага эга, геология соҳасида ишлаб келаётган ходимлар учун таълимнинг сиртқи шакли ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда талабалар, профессор ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ўқув биноси, ётоқхона ҳамда 2 та илмий институт, кутубхона, лаборатория ва геология музейи бинолари қурилди.

Иккинчи босқичда 7 қаватли лаборатория, 5 қаватли Давлат геология қўмитаси маъмурий биноси, 7 қаватли геология фонди ва Ўзбек геология қидирув биноси ҳамда спорт комплекси қурилади.

 Президентимиз қурилишни сифатли якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Университет таркибида Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть-газ конлари геологияси ва қидируви институти, Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Геоинновацион технологиялар маркази ҳамда Давлат геология музейи фаолият юритади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo