icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Мактаб учун янги бино қурилади

11.12.2021

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини бориб кўрди.

Бу муассаса 1976 йилда қурилган бўлиб, 1 минг 178 ўринга мўлжалланган. Лекин бугунги кунда ўқувчилар сони бунга нисбатан кўп. Бино ва жиҳозлар ҳам эскирган.

Давлатимиз раҳбари синфхоналар, спорт зали ва ошхонани кўздан кечирди. Мактаб учун янги бино қуриш, ёшларга ҳунар ўргатиш, амалиёт дарсларини корхоналарда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

- Ҳамма жойда замонавий корхоналар очилаяпти, инвестиция лойиҳалари амалга оширилаяпти. Уларни юритадиган салоҳиятли кадрлар керак бизга. Шунинг учун ҳам муаллим ва мактабларга, таълим сифатини яхшилашга алоҳида эътибор бераяпмиз. Салоҳиятли кадрлар рақобатни пайдо қилади. Қаердаки рақобат бўлса, ўша жойда ривожланиш бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

Мулоқотда тиббиёт ва мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилаётган устувор эътибор, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг мазмун-моҳияти, улар вақт ўтгач, пастдаги муаммоларни ўз бошидан ўтказган, салоҳиятли кадрга айланиши, шу орқали катта кадрлар захираси шакллантирилиши ҳақида сўз борди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo