icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент қандолат корхонаси фаолияти билан танишди

18.02.2022

Давлатимиз раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди.

Президентимиз дастлаб «Алмерро груп» масъулияти чекланган жамиятининг қандолат корхонасини кўздан кечирди.

Умумий қиймати 70 миллиард сўм бўлган ушбу корхона икки босқичдан иборат. Ўтган йили ноябрда биринчи босқичи ишга туширилган. Янги бино қурилиб, Туркиядан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. 

Бугунги кунда корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 95 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. 120 киши иш билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрди. 

- Сифати яхши, чет элники билан бемалол рақобатлаша олади. Фақат нархни тушириш бўйича яна имконият бор. Масалан, импорт қилинаётган қўшимчаларни хомашё шаклида олиб, шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, таннархни 10-15 фоиз арзонлаштириш мумкин. Шунда маҳсулотлар яхши сотилиб,  қўшимча иш ўринлари очиш имконияти пайдо бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Корхонанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан сўнг йиллик қувват 10 минг тоннага етади. Маҳсулотларнинг бир қисмини қўшни давлатлар ва Мўғулистонга экспорт қилиш мўлжалланган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo