icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Инвестициялар ва экспортни кўпайтириш, озиқ-овқат бозорини тўлдириш вазифалари кўриб чиқилди

07.03.2022

7 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш борасида ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг январь-февраль ойларида 687 миллион доллар хорижий инвестиция, шу жумладан, 615 миллион доллар тўғридан-тўғри сармоя ўзлаштирилган. Йил бошидан 506 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 337 миллион доллар бўлган қувватлар ишга туширилиб, 7 мингта янги иш ўрни яратилган. 

Ўтган икки ойда товар ва хизматлар экспорти ҳажми 1,7 миллиард доллардан ортиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз ошган. Хусусан, мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари экспорти қарийб 2 баравар, электротехника маҳсулотлари экспорти 1,5 баравар, тўқимачилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 1,3 баравар ўсган.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, товарларни экспортга етказишда логистика масалаларини тезкор ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалаларига алоҳида тўхталди.

Жорий йилнинг икки ойида инфляция даражаси 1,38 фоизни ташкил этгани, бу 2021 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан (1,7 фоиз) пастлиги қайд этилди.

Айни пайтда глобал бозорлардаги нархларнинг кескин тебранишини ҳисобга олиб, мутасадди идоралар ва ҳудудлар раҳбарларига ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, энг аввало, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш лозимлиги таъкидланди.   

Президент томорқа хўжаликларини ривожлантириш ва уларда ички бозорда талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун аҳолига қўшимча 80 минг гектар ер майдонлари ажратиш борасидаги ишларга танқидий баҳо берди.

Шунингдек, мева-сабзавотчилик учун ажратилган 2 триллион сўм давлат маблағларининг натижадорлигини ошириш, уларни ўзлаштиришни тезлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат бозорига маҳсулотларни узлуксиз етказиш, бунинг учун зарур захираларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo