icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев халқимизни Наврўз байрами билан табриклади 

21.03.2022

Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни байрам билан табриклади.

Наврўзда табиатда рўй берадиган уйғониш ва янгиланиш юртимиздаги ўзгаришларга уйғун. Сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳалар ривожлантирилди, ҳудудлар қиёфаси янгиланди. 

Бундай ишларни давом эттириш мақсадида жорий йилда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури қабул қилинди.

- Меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз миллий ривожланишнинг янги даврига улуғвор мақсад ва амалий ишлар билан кириб бормоқда, - деди давлат раҳбари.

Бунинг тасдиғини ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар, шаҳарларимиз мисолида яққол кўриш мумкин. Юртимизда юзлаб замонавий корхоналар, йўл ва коммуникация тармоқлари, уй-жойлар, янги боғча ва мактаблар, олийгоҳлар ҳамда маданият масканлари, тиббиёт ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда. 

Барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” боғлари, “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд қилинмоқда. “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари қаторида, бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунларда одамлар ҳашарлар қилиб, кўчат ва гуллар экиб, янги боғлар, сайилгоҳлар яратмоқда. Айтиш мумкинки, айни пайтда бутун мамлакатимиз байрам кайфияти ва бунёдкорлик руҳи билан яшамоқда.

Президент ўз табригида Наврўзнинг моҳияти, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадри ҳақида алоҳида тўхталди.

- Наврўзи олам бизни табиат фарзанди бўлиб, Ватан тупроғини, она заминдаги ҳар бир гиёҳни, кўзимизга тўтиё қилиб яшашга ўргатади. Наврўз ҳаммамизга инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фанидан сабоқ беради. Шу файзли лаҳзаларда барчамиз тинчлик ва осойишталик нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг қадр-қиммати ва аҳамиятини яхши англаймиз. Бугунги мураккаб дунёда халқимиз ҳаётини, фарзандларимиз келажагини, мусаффо осмонимизни асраб-авайлаш учун ҳар биримиз масъул ва жавобгар эканимизни янада чуқурроқ ҳис этамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари байрамда иштирок этаётган дипломатик корпус вакилларини, чет эллардаги ватандошларимизни ҳам самимий табриклади.

Шунингдек, 22 март куни нишонланадиган Маҳалла куни муносабати билан ушбу тизим фаоллари, оқсоқоллар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қутланди.

Байрам тадбири катта концерт дастури билан давом этди.

Ушбу тантанадан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида иштирок этди, миллий маданият марказлари, фольклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатди.

Наврўз мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат вакилларининг севимли байрамига айланган. Сайилда ана шу аҳиллик, юртимиздаги миллатлараро дўстлик яққол намоён бўлди.

Президентимиз байрамга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo